mbbahodir@gmail.com
91 780 44 66
  • Kirish
  • Ro`yxatdan o`tish
Журналистикада медиа ва ахборот саводхонлиги
2018-12-21

Kursga yozilgan tinglovchilar soni : 62

Kirish qismi

Курс медиа ва ахборот саводхонлиги (МАС) асосларини ўрганишнинг кириш қисми бўлиб, журналистика соҳасида профессионал фаолият сифатида ахборот йиғиш, устида ишлаш, таҳлил қилиш ва тарқатишда медиа ва ахборот саводхонлиги тўғрисида журналистларда чуқурлаштирилган тассавур ҳосил қилишга мўлжалланган.

Курс назарий ва амалий қисмлардан иборат бўлиб, МАС доирасидаги журналистик билимлар асослари ва ваколатларини мустаҳкамлашга қаратилган.

Kurs haqida

Курс ахборот йиғиш, унинг устида ишлаш, таҳлил қилиш ва тарқатиш каби профессионал журналистик фаолият соҳасида медиа ва ахборот саводхонлиги асосларига бағишланган. Замонавий ахборотлаштирилган жамиятнинг ривожланишига интернет, янги медиа ва ахборот-коммуникация технологиялари таъсири ақл бовар қилмайдиган даражада таъсир ўтказаятган пайтда медиа контент (мазмун) асосий яратувчилари - журналистларнинг МАС муаммоси кўндаланг турибди. 

Курснинг асосий мақсади – медиа-профессионаларга - журналистлар, студентлар, дата-коллекторлар, фактчекерлар, мультимедиачилар, креаторлар, верификаторлар (тафтишчилар, текширувчилар), журналистика ўқитувчиларига МАС тўғрисида чуқурлаштирилган билимлар бериш. Журналист-уқитувчилар бўлажак медиа-профессилнарда МАС кўникмаларини ҳосил қилишда асосий роль ўйнайдилар, чунки кўплаб ёшларнинг қобилият ва истеъдодларига, жумладан журналистикада йул очадилар. Курснинг асосий устивор йўналиши - ОАВ янги йўналишлари ва фаолият шакллари, замонавий журналистик воситалар ва долзарб мавзулар соҳасидаги йўналишлар.

Курсни ўргатиш жараёнида анъанавий (классик) ва ноанъанавий (интерактив, ўйинга оид) ўргатиш элементларидан фойдаланилади. Жумладан, ўйинсифат видео, компьютер анимацияларидан. Курсни ўзлаштириш натижасида таҳсил олаётган МАСнинг асосий тушунчаларини, категория ва ваколатларини билиши, танқидий фикрлаш қобилиятини қўллаш кўникмаларини, аудитория МАС оширишга йўналтирилган контент  ва журналистик материаллари устида ишлаётганда янги медиатехнологиялардан фойдаланишни ўзлаштириши даркор.

Курснинг тўлиқ мазмуни бўйича якуний назорат тестлар ўтказиш мўлжалланган. Курс 8 ҳафта давомида ўзлаштирилишга мўлжалланган. Курс ўтаётганларга таълим юки, бўлим мураккаблигидан келиб чиқиб 7-10 соатдан иборат бўлади.

Курснинг умумий мураккаблиги (меҳнат зичлиги) - 2 зачет бирлиги.

Kurs tarkibi

  • маърузалар матни;
  • маърузалар бўйича тақдимотлар;
  • мавзу бўйича адабиётлар;
  • амалий машғулот;
  • мавзуни мустаҳкамловчи саволлар;
  • мустақил таълим учун топшириқ;
  • назарий материал ўзлаштирилганлигини назорат қилувчи тест топшириқлари.

Axborot manbaalari

  1. Медийная и информационная грамотность: программа обучения педагогов./ Под ред.Алтона Гриззла и Кэролайн Уилсон. - Париж, ЮНЕСКО, 2012. - 200 с.
  2. Педагогические аспекты формирования медийной и информационной грамотности. - М.: Институт ЮНЕСКО по информационным технологиям в образовании, – 142 с.
  3. Ўзбекистон медиатаълим тараққиёти йўлида. / Тузув. Я.Маматова, С.Сулайманова. – Т.: «Extremum-press», 2015. – 90 с.
  4. Медиа ва ахборот саводхонлиги. Педагоглар учун методик қўлланма. / тузув. Б.Намазов, М.Файзиева, Ғ.Джалилов. – Т.: Вaktria press, 2018. - 159 б.

Tahsil oluvchilarga talablar

  1. Курс журналистика назарияси, амалиети ва тарихини, информацион технологиялар ва медиатехнологиялар асосий курсларини ўзлаштирган 2-чи йил таҳсил олаётган бакалаврларига мўлжалланган.
  2. Информацион-компьютер технологияларини энг минимал билиш (ШК, асосий ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиси даражасида).
  3. Курс ОАВ ходимлари ва оммавий коммуникация мутахассисларининг малакаларини оширишда ҳам фойдаланилиши мумкин: ОАВ медиаматни, тил, услуб, дата-журналистика, фактчекинг, текширув, ўйин яратувчилар ва ахборотни визуалаштириш, ижтимоий журналистика, ёшлар билан ишлаш, масофавий таълим ва e-learning соҳасидаги мутахассислар.

Kurs dasturi

Onlayn kurs quyidagilardan iborat


1-MODUL Медиа ва ахборот саводхонлиги: асосий тушунчалар, мазмун-моҳияти ва таркиби

1.1 Ахборотнинг моҳияти, унинг турлари, шакллари ва жамият тараққиётидаги роли

1.2 Медиа тушунчасининг мазмуни, типологияси, ўзига хослиги ва имкониятлари

1.3 Медиа ва ахборот саводхонлиги (МАС): моҳияти, таркиби ва самарадорлиги

2-MODUL Танқидий фикрлаш МАСнинг асосий компоненти сифатида

2.1 Медиани онгли идрок этишда танқидий фикрлашнинг ўрни

2.2 Медиаконтент ва унинг ёшлар аудиториясига таъсир қилувчи омиллари

2.3 Замонавий масс-медиада Hate speech: уларни аниқлаш ва ҳимояланиш усулллари

2.4 Шахсий медиаконтент яратиш устида ишлаш

3-MODUL Замонавий коммуникатив маконда медиаматн

3.1 Медиаматн: функциялар, компонентлар, ўзига хосликлар

3.2 Медиаматн композициясига оид қўшимча қоидалар ва улардан фойдаланиш усуллари

3.3 Медиавий матнлар интерпретацияси

3.4 Медиаматннинг аудитория томонидан қабул қилиниши психологияси

4-MODUL Дата-журналистика янги медиа йўналиши сифатида

4.1 Очиқ маълумотлар ва уларнинг демократияни ривожлантиришдаги ўрни.

4.2 Журналистнинг очиқ маълумотлар билан ишлаши

4.3 Маълумотлар визуализацияси ва инфографика

5-MODUL Журналист касб этикаси ва медиасаводхонлиги

5.1 Медиасаводхонлик ва журналист этикаси: ўзаро боғлиқлик нимада?

5.2 Касбий этиканинг ҳуқуқий асослари

5.3 Матбуотнинг ўзини ўзи бошқариш механизмлари: халқаро ва миллий таж

6-MODUL Фактчекинг таҳлилий журналистиканинг янги тренди сифатида

6.1 Фактчекинг концепти, турлари ва форматлари

6.2 Факт, фейк ва фактоид: умумийлик ва фарқлар

6.3 Журналист суриштирувида фактчекинг имкониятлари

6.4 Медиа маконда ҳаёт фаолияти хавфсизлиги (ҲФХ)

O`qitish natijalari

Курсни ўзлаштирганлар қуйидагиларга қодир бўлади:

  • Мас соҳасидаги асосий тушунчалар, категориялар, ваколатларни билиш;
  • Аудиториянинг мас юксалтиришга қаратилган журналистик материаллар яратаетганда янги медиатехнологиялардан фойдаланишни эплаш;
  • Журналистик материал/матн устида иш олиб бориш жараенида танқидий фикрлаш кўникмаларидан фойдаланиш.

Kursni o`zlashtirgandan keyin tinglovchilar

  1. МАС асосий тушунчалари, категориялари ва структурасини тўғрисидаги билимларни;
  2.  журналистик материал тайёрлаш жараенида ва медиаматн ўрганаетганда танқидий фикрлаш куникмасини ишлатишни;
  3. очиқ ахборотлар билан ишлаш ва улар асосида таҳлилий/тафтиш материллар тайёрлашни;
  4. турли маълумот ва бошка ахборотларни тегишли платформаларда визуаллаштиришни;
  5. журналистик профессионал этиканинг халкаро ва миллий норма ва меёрларини хисобга олган холда аудиториянинг медиа ва ахборот саводхонлигини оширишни;   
  6. ахборотни фактчекинг, текшириш ва ўйинбоп қилиш билан шуғулланишни ўзлаштирадилар.
Mualliflar

Сулайманова Саида Равшановна

Ўзбекистон Республикаси “Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази” директори,

www.anhor.uz веб-сайтинининг шеф-муҳаррири

Алимов Беруний Султонович

ЎзДЖТУ Халқаро журналистика факультети “Халқаро журналистика назарияси ва амалиёти” кафедраси доцент, PhD, PR ва коммуникациялар

Bu tizim masofadan ta`lim olish imkonini beradi.
Ijtimoiy tarmoqlar

© Barcha huquqlar himoyalangan 2018 - 2019
Loyiha yaratuvchisi : MBBLine GROUP