mbbahodir@gmail.com
91 780 44 66
  • Kirish
  • Ro`yxatdan o`tish
НАСОС СТАНЦИЯЛАРИ ЖИҲОЗЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА ТЕХНИК ҲОЛАТИНИ ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАШ, ДИАГНОСТИКА
2019-05-03

Kursga yozilgan tinglovchilar soni : 1

Kirish qismi

Жаҳонда қишлоқ хўжалик экинларини суғориш учун керакли миқдорда сувни етказиб бериш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. «Дунё бўйича 4 млрд 886,3 млн. гектар майдонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилиб, уларнинг 43,2 фоиз қисмидаги экинларни суғориш учун сувни насос станциялари ёрдамида етказиб бериш тизимларидан фойдаланилади».Тобора ортиб бораётган экин майдонларига керак бўладиган сувни талаб қилинган миқдорда етказиб бериш учун насос станцияларидан (НС) ишончли фойдаланишни таъминлаш алоҳида аҳамият касб этади. Бу борада ривожланган давлатларда, жумладан Америка, Осиё ва Европа давлатларида маълум ютуқларга эришилган бўлиб, уларда насос станцияларининг ишончлилигини ошириш ва сувни узлуксиз ҳамда керакли миқдорда етказиб бериш учун суғориш тизими насос станцияларидаги гидромеханик жиҳозларни такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ҳозирги кунда республикамизда қишлоқ хўжалик экинларига талаб қилинган сувни кафолатланган миқдорда етказиб берилишини таъминлаш учун насос станцияларини қайта қуриш ва реконструкция қилиш, гидромеханик жиҳозларни ва технологияларни такомиллаштириш йўли билан ишончли ишлашини таъминлаш йўналиши бўйича кенг қамровли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикасида 1650 дона НС ва 5305 дона насос агрегатларидан (НА) фойдаланилади. Насос станциялари объектларининг техник ҳолатини ўрганиш ва таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, ҳозирги кунда асосан, гидромеханик ва гидроэнергетик жиҳозлари эскирган насос станцияларидан фойдаланилади. Амалиётда, НС алоҳида қисмларининг механик шикастланиши пайтида, сўрувчи тизимнинг лойиҳавий гидравлик йўқотишлар миқдори билан таққослаб кўрилганда, уларнинг узоқ йиллар ишлатилганини кўриш мумкин. Иш режимини танлаш орқали, марказдан қочма насосларининг алоҳида узеллари деталлари ейилиши жадаллашишини камайтириш борасида аниқ тадбирлар ишлаб чиқариш билан, насос агрегатларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш имконияти пайдо бўлади. Мана шу тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқиш билан, сув ва энергетик ресурсларни тежашни амалга ошириш мумкин.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан «..энергия ва ресурслар сарфини камайтириш, ишлаб чиқаришга ресурстежамкор технологияларни кенг жорий этиш» муаммолари алоҳида таъкидлаб ўтилган. Мазкур вазифани амалга оширишда, жумладан суғориш тизими насос станцияларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлаш, гидромеханик жиҳозларнинг конструкцияларини такомиллаштириш, улардан самарали фойдаланиш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб бориш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2013 йил 19 апрелдаги ПҚ-1958-сон «2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.

Жаҳонда насос станцияларининг напорли қувурларида сув билан муаллақ чўкиндиларнинг напорли ҳаракати жараёнида вужудга келадиган гидравлик қаршиликларни аниқлаш, биоген элементларнинг чўкма ҳосил қилиш динамикасининг гидравлик моделини такомиллаштириш усулларини яратиш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Шу жиҳатдан қувур узунлиги бўйича чўкиндилар шаклланиши жараёнини ҳамда улар таъсирида вужудга келадиган гидравлик қаришиликларни аниқловчи аналитик тенгламалар ҳисоблаш усулини такомиллаштириш алоҳида аҳамиятга эга. Бу борада, жумладан АҚШ, Германия, Россия, Хитой ва бошқа иқтисодий ривожланган давлатларда таркибида чўкиндилар миқдори кўп бўлган сувни кўтариш шароитларида ишлайдиган НС лойиҳалаш ва уларнинг ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида чўкиндиларнинг уларга таъсирини камайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Замонавий шароитларда катта майдонларда суғориш учун машинали сув ўтказишда НС автоматлаштиришда гидравлик воситали иншоотларни қўллаш мақсадга мувофиқдир.Шундай иншоотларнинг сув режимини бошқаришда нафақат тезкорликни ва ишончлиликни оширибгина қолинмасдан балки, сув хўжалиги тизимлари ва НС ишлатишда сермеҳнатлилик ва электр энергия истеъмолини камайтиради. НС гидротехника мажмуаларини оқилона лойиҳалаш, қуриш ва ишлатиш катта амалий аҳамиятга эга.

Жаҳонда насос станцияларининг напорли қувурларида сув билан муаллақ чўкиндиларнинг напорли ҳаракати жараёнида вужудга келадиган гидравлик қаршиликларни аниқлаш, биоген элементларнинг чўкма ҳосил қилиш динамикасининг гидравлик моделини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган ҳисоблаш услубларини ишлаб чиқишга йўналтирилган мақсадли илмий тадқиқот ишлари олиб бориш алоҳида аҳамият касб этади. Бу борада, қувур узунлиги бўйича чўкиндиларнинг қатлам қалинлигини аниқловчи аналитик тенгламалар ҳисоблаш усулини такомиллаштиришга қаратилган илмий тадқиқотларни амалга ошириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Шу билан бирга, сув ва муаллақ чўкиндилар аралашмаси ҳаракатида босимли қувур ўтказгичга ишқаланишига таъсир этувчи гидравлик қаршилик қийматини ҳисоблаш, босимли сув қувурида барқарор напорли суюқлик ҳаракатининг тенгламаси асосида сув оқими ва муаллақ чўкиндилар аралашмасининг ҳаракатланиши шароитида босим йўқолишини аниқлаш, қувурларнинг ичидаги чўкинди чўкмаларини биокоррозиявий жараёнларнинг ривожланишига таъсирини асослаш зарур вазифалардан ҳисобланади.

Ҳозирги кунда республикамизда сув ресурсларидан, гидротехника иншоотлардан самарали фойдаланиш ва ирригация насос станциялари напорли қувурларининг мустаҳкамлигини таъминлаш, уларда биоген элементларнинг чўкиши натижасида вужудга келаётган биологик коррозиянинг олдини олиш, чўкиндиларнинг концентрациясини ҳисобга олган ҳолда напорли қувурлардаги гидравлик қаршиликларни аниқлашда замонавий компьютер технологияларидан фойдаланиш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Насосни тўхтатишда сувнинг тескари оқимини тўхтатиш учун қўлланиладиган НС сифонли сув ўтказгичлари сувнинг тўғри оқимида унинг босимини амалий жиҳатдан оширмайди; иншоот содда тузилишга эга бўлиб, катта ўлчамли қувурларда қўллаш мумкин. Сифонли сув ўтказишнинг бу қобилияти унинг гидротехника қурилиш амалиётида етарли даражада кенг қўлланилишига имкон беради. Тўпланган тажрибаларнинг кўрсатишича, лойиҳа, камчилиги сифонли сув ўтказишларни қуриш, ишлатиш ва айниқса вакуум узиш мосламаси камчилиги, баъзан сув ўтказиш қийматини аҳамиятли қимматлашишига олиб келган ҳолда бошқа сув ўтказишлар олдида уларнинг афзаллигини камайтиради.

ВУМни такомиллаштиришнинг танланган усули сув беришнинг берилган графигини, ноишлаб чиқариш йўқотишларни ва сув ўтказиш учун электрэнергия сарфини камайтиришни таъминлаши лозим. Шунинг учун бундай тадқиқотларни ўтказиш долзарб ҳисобланиб, халқ хўжалигида катта аҳамиятга эга.

Kurs haqida

Курснинг мақсади суғориш тизими насос станцияларидаги жиҳозларининг техник ҳолатини баҳолаш.

Курснинг вазифалари:

суғориш тизими насос станциялари гидромеханик жиҳозларининг ишлаш шароитларидан келиб чиқиб, тизимли тахлил қилиш асосида ишончлилик кўрсаткичларини ўзгаришига олиб келувчи сабабларни  аниқлаш;

суғориш тизими насос станциялари гидромеханик жиҳозларини ишдан чиқиш сабабларини аниқловчи  янги тизимли функционал схемасини ишлаб чиқиш;

 

УзР сув хўжалиги вазирлиги янги структурали схемаси 2018 йил июл бўйича эксплуатацион бошқармалар ходимларининг асосий вазифалари.

1) НСнинг бетўхтов ишлащини таъминловчи тўғри эксплуатация, режа графиги асосида сув чиқариш ёки узатиш ишларини тўхтовсиз таъминлаш учун фойдаланишни тўғри ташкил этиш:

2) авариясиз ишлашни таъминлаш ва аврия содир бўлганда ўз вақтида бартараф қилиш;

3) сувни олиб қуйишдан тўғри фойдаланмоқ ва электр энергиясини тежаш, мелиоратив НСларда узелларнинг юқори максимал экономиясини таъминлаш.

Kurs tarkibi

1) Модулни материаллари (Word)

2) Такдимот (РРТ)

3) Слайдлар (РРТ)

4) Видео қургазмали дарслар

5) Тестлар

6) Фойдаланилган адабиётлар

7) Мустакил таълим учун топширик (саволлар)

Axborot manbaalari

  1. Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни жадал ривожлантириш Харакатлар стратегияси. //Т.223б.
  2. Беглов И., Гловацкий О., Талипов Ш. Анализ систем диагностирования неисправностей насосных агрегатов// Сб. науч. трудов вып. 5, 2001г. -13;
  3. Барков А.В. Диагностика и прогноз состояния подшипников качения по сигналу вибрации. //С-П, 2005, 234 с.
  4. Мажидов Т., Эргашев Р., Бекчанов Ф. “Насос агрегатидаги вибрация миқдорини аниқлаш”. мавзусидаги “Суғорма деҳқончиликда сув ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг экологик муоммолари” республика илмий-амалий анжуман. // Тошкент 2017, 24-25 ноябр.
  5. Гловацкий О., Эргашев Р., Бекчанов Ф., Насырова Н. “Новые методы диагностирования крупных вертикальных насосных агрегатов” мавзусидаги “Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув танқислиги шароитида қишлоқ хўжалигида сувдан самарали фойдаланиш муаммолари” республика илмий-амалий анжуман. // Тошкент 2015, 1-2 май.
  6. Мажидов Т.Ш., Азимов А.И., Гловацкий О.Я. Новые методы управления потоком в аванкамерах насосных станций // Республика илмий-техник анжумани материаллари мавзусидаги «Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш муаммолари», -Т. 2015. -278-282 с.
  7. Гловацкий О.Я., Насырова Н.Р., Бекчанов Ф.А. Повышение эффективности эксплуатации насосных станций оросительных систем // Научно-практический журнал «Пути повышения эффективности орошаемого земледелия» - Новочеркасск, №4(68), 2017. -54-58 с.
  8. Гловацкий О.Я., Насырова Н. Р., Печейкина Е. А. Анализ критериальных значений ресурсо- и энергосберегающих технологий при эксплуатации насосных станций оросительных систем // Научно-практический журнал «Пути повышения эффективности орошаемого земледелия» - Новочеркасск, №4(68), 2017. - с 25-29.
  9. Ш.М.Шарипов, Н.Р.Насырова, А.Б.Сапаров Экологические и энергосберегающие проблемы реконструкции систем машинного водоподъема // Международная научно-практическая конференция «Экологические аспекты мелиорации, гидротехники и водного хозяйства АПК» (Костяковские чтения). ВНИИГиМ, Россельхозакадемия. Москва, 2017, -с. 246-249.
  10. О.Я.Гловацкий, Р.Р.Эргашев, Н.Р.Насырова Совершенствование эксплуатационной надежности насосных станций методами диагностирования // Журнал «Гидротехническое строительство» № 12, Москва, 2017, -с. 27-30.
  11. А.И.Джурабеков, Ш.Р.Рустамов, О.Я.Гловацкий Механизм кавитационного и гидроабразивного износа центробежных насосов ирригационных насосных станций //Сборник научных трудов, НИЦ МКВК Центральной Азии, - Ташкент, 2017. с.153-159.
  12. Гловацкий О.Я., Насырова Н.Р., Эргашев Р.Р., Бекчанов Ф.А. Анализ диагностирования насосных агрегатов Джизакской головной насосной станции // Ирригация ва мелиорация №3(9), 2017, -с.32-35.
  13. Эргашев Р.Р. Гидромеханик жиҳозлар ишончлигининг ўзгариш сабаблари // Ирригация ва мелиорация №04 (6), 2016, -с.44 - 46.
  14. Р.Р.Эргашев, О.Я.Гловацкий Оценка надёжности эксплуатации гидромеханического оборудования насосных станций // Сборник научных статей III международной научно-практической конференции, -Андижон. 2016. -с. 502-505.
  15. Ya.Glovatsky, Sh.R.Rustamov, N.R.Nasirova New methods for measuring the water supply to pumping stations land reclamation // Seventh World Conference on Intelligent Systems for Industrial Automation. Volume II Proceedings.WCIS-2013. pp.135-140.
  16. Ya.Glovatsky, Ergashev R.R., Rustamov SH.R. Improvement to usages and studies large pumping station / Monograph LAP LAMBERT Academic Publishing. Saarbruken-2013. 170 p.
  17. Glovatsky O.Ya., Ergashev R.R. Reliability assessment and measures for resources-saving on water lifting engine systems in the republic of Uzbekistan. Journal «Perspectives of Innovations, Economics and Businnes» Volume 4. Issue 1. - Prague - pp. 111-113.
  18. О.Я.Гловацкий, Ш.М. Шарипов Некоторые проблемы энергосбережения в системах машинного водоподъёма Республики Узбекистан // Проблемы энерго и ресурсосбережения. №1,2, - Т., 2011. - с.128-131
  19. Ф.А. Бекчанов, Р.Р. Эргашев, О.Р. Очилов, Н.Р. Насырова Диагностика работы крупных вертикальных насосов // Материалы республиканской научно-практической конференции «Проблемы улучшения обеспеченности, качества водных ресурсов РУз» - Т., 2013. -с.58-62.
  20. О.Я.Гловацкий, Р.Р. Эргашев, Ш.Р.Рустамов. Новые методы повышения достоверности количественной оценки надежности эксплуатации объектов систем машинного водоподъёма //Международная научно-практическая конференция «Мелиорация и проблемы восстановления сельского хозяйства России» (Костяковские чтения). ВНИИГиМ, Россельхозакадемия. Москва, 2013, -с. 372-376.
  21. А.И.Азимов, Б.Б.Хасанов, О.Я.Гловацкий, Н.Р.Насырова Оценка эффективности эксплуатации и безопасности насосных станций // Научно-практический журнал «Пути повышения эффективности орошаемого земледелия» - Новочеркасск, №2(70), 2018. - с 140-145.
  22. Rustamov Sherzod Rustamovich, Nasirova Naira Ravilevna Сonstructive peculiarities of modernized centrifugal pump // European science review, № 3–4, 2018. Vienna. pp-278-280.
  23. Шомайрамов М. А., Талипов Ш. Г., Насырова Н. Р. Методы повышения безопасности и устойчивости эксплуатации систем машинного водоподъема // Научно-практический журнал «Пути повышения эффективности орошаемого земледелия» - Новочеркасск, №3(71), 2018. - с 118-123.
  24. Талипов Ш. Г., Гловацкий О. Я., Газарян А. С. Вопросы реконструкции насосно-турбинной части мелиоративно-водохозяйственного комплекса // Научно-практический журнал «Пути повышения эффективности орошаемого земледелия» - Новочеркасск, №4(72), 2018. - с 170-175.
  25. Шомайрамов М. А., Гловацкий О. Я. Разработка устройств с гидравлическими средствами автоматизации при неустановившихся режимах работы насосных станций // Научно-практический журнал «Пути повышения эффективности орошаемого земледелия» - Новочеркасск, №4(72), 2018. - с 175-180.

Tahsil oluvchilarga talablar

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш мухандислари институти, Тошкент Давлат Техника Университети, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти материаллари.

Ўқув олиб позицияларга борадиган ќулай йўл: Маърузалар (15%), амалий машғулот (75%), ўзлаштириш назорати (рейтинг 10%), дискуссия - 80%.

Kurs dasturi

Onlayn kurs quyidagilardan iborat


1-MODUL Насос станцияларига тегишли хукукий-норматив хўжатларни ўрганиш. Насос станциялари асосий жиҳозларни фойдаланиш

1.1 Ўзбекистон Республикасида сувга доир муносабатлар. Ўзбекистон Республикасининг қонуни «Сув ва сувдан фойдаланиш» тўғрисида

1.2 Суғориш тизими насос станциялари гидромеханик жиҳозларидан фойдаланишнинг бугунги ҳолати ва муаммо ечимининг асослари. Насос станциясининг ишончли ишлашига таъсир этувчи асосий кўрсаткичлар

1.3 Сув ресурсларидан насос станцияси фойдаланиш ва уларни самарали бошқариш усулларни такомиллаштириш. Насос станциялари жиҳозларидан фойдаланиш ва техник ҳолатини қўллаб қувватлаш

2-MODUL Насос конструкциялар ва асосий параметрлар

2.1 Мелиоратив насос станцияларда қўлланадиган насослар

2.2 Насос қурилмаларининг асосий иш кўрсаткичлари

2.3 Турли насосларнинг характеристикаси ва конструкциясини ўрганиш

3-MODUL Насос станцияларидаги гидротехника иншооти ва гидромеханик жиҳозлар модернизацияси

3.1 Сув олиш. Чиқариш иншооти. Аванкамерлар. Сўрувчи трубопроводлар.

3.2 Насос модернизацияси

3.3 Напорли қувурлар модернизацияси

3.4 Сифонли сув чиқариш иншооти модернизацияси

4-MODUL Насос станцияларидан фойдаланиш барқарорлигини ошириш

4.1 Насос станцияларини қайта тиклаш ва диагностика. Насос агрегатларини диагностика қилиш натижалари

4.2 Насос агрегатларини диагностика қилиш натижалари

4.3 Қайта тикланувчи манбалар энергиясидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш

O`qitish natijalari

-тупланган рейтинг балл;

-сув ресурсларини бошқаришга оид қарорлар қабул қилинишида иштирок этиш;

-сув объектларидан оқилона фойдаланиши, сувни тежаб сарфлаш, сувларнинг сифатини тиклаш ва яхшилаш тўғрисида ғамхўрлик қилиши;

-сув объектларини, сувни муҳофаза қилиш иншоотларини ва бошқа иншоотларни, техник қурилмаларни техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаши, уларни ишлатиш сифатини яхшилаши ҳамда улардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларига риоя этиши;

-энерго ва сувни тежаш чора-тадбирларини кўриши;

-сув ресурсларидан оқилона фойдаланишда сув истеъмолчиларига кўмаклашиши.

Kursni o`zlashtirgandan keyin tinglovchilar

Ўзбекистон Республикасида сувга доир муносабатлар. Суғориш тизими насос станциялари гидромеханик жиҳозларидан фойдаланишнинг бугунги ҳолати ва муаммо ечимининг асослари. Сув ресурсларидан насос станцияси фойдаланиш ва уларни самарали бошқариш усулларни такомиллаштириш. Насос станцияларидаги гидротехника иншооти ва гидромеханик жиҳозлар модернизацияси. Насос станцияларини қайта тиклаш ва диагностика. Қайта тикланувчи манбалар энергиясидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.

Mualliflar

Гловацкий Олег Яковлевич

Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти. «Насос станцияси ва гидророэнергетика» лабораторияси мудири.

Насырова Наира Равильевна

Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти. «Насос станцияси ва гидророэнергетика» лабораторияси кичик илмий ходим.

Bu tizim masofadan ta`lim olish imkonini beradi.
Ijtimoiy tarmoqlar

© Barcha huquqlar himoyalangan 2018 - 2019
Loyiha yaratuvchisi : MBBLine GROUP