mbbahodir@gmail.com
91 780 44 66
  • Kirish
  • Ro`yxatdan o`tish
СУВ РЕСУРСЛАРИ ВА СУВГА БЎЛГАН ТАЛАБНИ БОШҚАРИШ
2019-05-07

Kursga yozilgan tinglovchilar soni : 28

Kirish qismi

Курс сув ресурслари ва сувга бўлган талабни бошқариш, уни режалаштириш, режалаштириш жараёнини фаоллаштириш,  сув ресурслари ва сувга бўлган талабни бошқариш бўйича стратегик мақсадларни белгилаш, вазиятлар тахлили, сув ресурслари ва сувга бўлган талабни бошқариш бошқариш стратегияси доирасида мазкур модул бўйича бериладиган билимлар мажмуаси ва уларни етказиш услубияти батафсил ёритилган. Сув ресурсларига бўлган турли даражадаги талаб, сув ресурсларининг танқислиги  ҳамда ижтимоий–иқтисодий тараққиётнинг ривожланиб бориши ва мураккаб экологик-сиёсий шароитларида сув ресурслари ва сувга бўлган талабни бошқаришни ташкил этишга ёндашувлар ва унинг усуллари турли мисоллар, жумладан ривожланган давлатлар, шунингдек  Марказий Осиё мамлакатлари тажрибалари мисолида ёритилган.  Сув ресурслари ва сувга бўлган талабни, жумладан сув ресурсларини  ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш бўйича халқаро ва миллий меъёрий ҳужжатлари ва улардан фойдаланиш бўйича амалдаги меъёрлар ва тажрибалар таҳлил қилинган. Чекланган сув ресурсларидан биргаликда фойдаланиш бўйича мавжуд ёндашувлар ва ҳужжатлар, илғор услублар ва технологиялар батафсил ёритилган. Сув хўжалиги мажмуасининг алоҳида қатнашувчилари (коммунал-рўзғор ва қишлоқ хўжаликлари,  энергетика, саноат, экологик талаблар ва б.) ва чекланган сув ресурсларига бўлган рақобатли талаблар шароитларида сув ресурсларини бошқаришнинг технологиялари тушунарли тилда баён этилган.

Kurs haqida

Мақсади: Сув ресурсларини ва сувга бўлган талабни ҳавза даражасида бошқариш соҳаси раҳбар ходимлари ва мазкур масала бўйича қарорлар қабул қилишда иштирок этувчи мутасадди ходимларига:

- сув ресурслари ва сувга бўлган талабни бошқаришнинг замонавий ёндашувлари;

- сув ресурсларини миқдорини ва сифатини ҳамда сувга бўлган талабларни сув ҳавзалари ва истеъмолчилар даражасида бошқариш;

-сув ресурсларини интеграллашган ҳолда бошқариш ҳамда

-сув ресурсларини бошқаришда барқарорликни таъминлаш бўйича янги билимлар бериш, уларда кўникма ва малакани оширишдир.

Вазифаси –қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсини ўтаётган сув хўжалиги ташкилотлари ва муассасаларининг раҳбар ва бош мутахассис кадрларида:

- чекланган сув ресурслари шароитида уларнинг ҳисобини олиб бориш,

- сувга бўлган талабни баҳолаш, сув хўжалиги балансини тузиш ва уни таҳлил қилиш,

-чекланган сув ресурслари ва ўсиб бораётган сувга бўлган талаб, ҳамда иқлим ўзгариши таъсири шароитида сув ресурсларини бошқаришда қарорлар қабул қилиш бўйича амалий кўникмаларни ривожлантиришдан иборат.

Ушбу курс 12 соат маъруза, 12 соат амалий дарслар, 6 соат дала ўқув танишув машғулотлари ва 22 соат мустақил таълим машғулотларидан иборат. Шундай қилиб курс 26 соат аудитория ва 6 соат дала кўчма машғулотлари, шунингдек 22 соат ўз устида мустақил ишлаш ва 2 соат назоратлар (оралиқ, жорий ва якуний) кўринишдаги иш хажмларини бирлаштиради. Умумий юклама жами 54 соатни ташкил этади

Kurs tarkibi

  • Маърузалар матни;
  • маърузалар бўйича презентациялар;
  • мавзу бўйича адабиётлар;
  • амалий машғулот;
  • мавзуни мустаҳкамловчи саволлар;
  • мустақил таълим учун топшириқ;
  • назарий материални ўзлаштирилганлигини назорат қилувчи тест топшириқлари.

Axborot manbaalari

  1. Салохиддинов А.Т., Икромов Р.К., Тимирова М.Н. Управление водными ресурсами. Ташкент. ТИМИ. 2015. -236 стр.
  2. Салохиддинов А.Т., Икромов Р.К., Муродов Р.А. Сув ресурсларини бошқариш. Тошкент. ТИҚХММИ. 2018 й. – 218 бет.
  3. Quentin R. G., Hussey K/ WATER RESOURCES PLANNING AND MANAGEMENT/ Cambridge UNIVERSITY PRESS,/ 2011, 651 p/ISBN 978-0-521-76258-8 .

Tahsil oluvchilarga talablar

  • Курс сув хўжалиги соҳаси раҳбар ходимлари ва мутахассислари учун сув ресурсларини ва сувга бўлган талабни ҳавза даражасида бошқариш соҳаси бўйича қарорлар қабул қилишда иштирок этувчи мутасадди ходимларидан иборат малака ошириш курслари тингловчилари учун мўлжалланган.
  • Информацион-компьютер технологияларини энг минимал билиш (ШК, асосий ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиси даражасида).

Kurs dasturi

Onlayn kurs quyidagilardan iborat


1-MODUL СУВ РЕСУРСЛАРИ ВА СУВГА БЎЛГАН ТАЛАБНИ БОШҚАРИШ

1.1 Орол денгизи ҳавзаси ва Ўзбекистонда мавжуд сув ресурслари. Сувга бўлган ўсиб бораётган талаблар. Минтақада сув таъминоти билан боғлиқ замонавий муаммолар ва мураккабликлар

1.2 Сув ресурслари ва сувга бўлган талабни ҳавзавий бошқариш минтақавий барқарор тараққиётга эришишнинг муҳим воситаси. Сув ресурслари ва сувга бўлган талабни бошқариш даражалари ва эволюцияси. Сув ресурсларини интеграллашган ҳолда ва адаптив бошқариш

1.3 Лимит асосида сувдан фойдаланиш тизими. Йилнинг сувлилик шароитидан келиб чиққан ҳолда турли тоифадаги сув истеъмолчилари учун сувдан фойдаланиш лимитларини белгилаш. Сув билан таъминлашда сув истеъмолчилари орасида устиворлик ва навбатлаштириш

1.4 Ҳавза даражасида сув ресурсларини ва талабни бошқаришнинг ҳуқуқий, ташкилий ва технологик хусусиятлари. Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги ислоҳатлар

O`qitish natijalari

-сув ресурслари ва оқимларини миқдорий баҳолашнинг усулларини, сув ресурслари ва оқимларининг кўрсаткичлари ва улардан сув ресурсларини бошқариш масалаларини ечишда фойдаланиш заруриятини, сув хўжалиги тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган салбий ҳодиса ва жараёнлар, уларни олдини олиш ва башорат қилиш усулларини билиши ва улардан фойдалана олиш;

-сув ресурслари ва сувга бўлган талабни бошқарув тамойиллари, сувдан фойдаланиш тизимлари, сувдан фойдаланиш самарадорлигига таъсир этувчи омиллар, сув ресурслари режими ва балансининг ўзига хослиги, сув ресурсларини бошқариш бўйича қарорлар қабул қилиш жараёнларини билиш ва улардан фойдаланиш;

-сувдан самарали фойдаланишни режалаштиришни, ҳудуднинг сув балансини тузиш усулларини, гидрологик кузатув маълумотларидан фойдаланишни, гидрологик тавсифларни ишлаб чиқиш усулларини, гидрометрик ўлчовларни амалга ошириш ва уларнинг натижаларини қайта ишлаш усулларини билиши ва улардан фойдалана олиш.

Kursni o`zlashtirgandan keyin tinglovchilar

-сув ресурсларини бошқаришда амалга ошириладиган технологик, ижтимоий, экологик ва иқтисодий жараёнларни баҳолаш;

-асосий дарё ҳавзалар бўйича сувларининг потенциал эксплуатацион ресурсларини баҳолаш, инсоннинг хўжалик фаолияти туфайли дарёлар оқимини ўзгаришини башорат қилиш;

-маҳаллий ва трансчегаравий оқимлардан фойдаланиш ва сув объектларини муҳофаза қилишда замонавий ёндашув ва технологиялар самараси, афзаллигини баҳолаш;

-асосий сув манбалари кўрсаткичларини баҳолаш, сувдан фойдаланишни режалаштириш, ҳудуднинг сув хўжалиги балансини тузиш, сув хўжалиги баланси натижалари асосида турли сув хўжалик ва сувни муҳофаза қилиш тадбирларини ишлаб чиқиш, турли хил гидрологик ва сув хўжалиги ҳисобларини бажариш

Mualliflar

Бойиров Равшан Қутбиддинович

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини меҳанизациялаш муҳандислари институти,
Экология ва сув ресурсларини бошқариш кафедраси доценти

Bu tizim masofadan ta`lim olish imkonini beradi.
Ijtimoiy tarmoqlar

© Barcha huquqlar himoyalangan 2018 - 2019
Loyiha yaratuvchisi : MBBLine GROUP