mbbahodir@gmail.com
91 780 44 66
  • Kirish
  • Ro`yxatdan o`tish
Фейк янгиликлар ва ёш журналистлар учун этика масалалари
2020-01-28

Kursga yozilgan tinglovchilar soni : 3

Kirish qismi

Курс мустақил тарзда онлайн ўрганиш учун мўлжалланган.

Ушбу курс ҳам назарий, ҳам амалий қисмлардан иборат бўлиб, ёш журналистларнинг фейк янгиликлар, медиа саводхонлик, танқидий фикрлаш ва фактчек масалалари бўйича билимларини оширишга қаратилган.

Фейк янгиликларни этика нуқтаи-назардан тушуниш ва билиш – замонавий журналистнинг таянч билимлари ва бэкграундининг зарур қисмидир. “Фейк” нимани англатади, унинг қандай турлари мавжуд, уларни ким ва қандай яратади, қандай хавфли томонлари мавжуд ва уларга қай тарзда қаршилик кўрсатиш мумкин, “дезинформация” ва “манипуляция” тушунчалари нима, нима учун медиа саводхонлик ва танқидий фикрлаш фейк янгиликларга қарши тўсиқ бўлиб хизмат қилади, фактчек нима, унинг воситалари ва форматлари, ахборот урушлари даврида ахборот билан ишлашнинг ахлоқий жиҳатлари нимадан иборат эканлигини аниқ ва тизимли равишда тушуниш – журналистларга медиа майдонда тўғри, сифатли ва хавфсиз ишлашга имкон беради.

Kurs haqida

Мазкур курс ахлоқий ёндашув кесимида замонамизнинг ҳам ижтимоий, ҳам медиа феномени бўлган фейк янгиликларга бағишланган бўлиб, фейк янгиликларнинг табиатини тушуниш, уларни фарқлай олиш, медиа соҳасидаги турли ҳийла-найрангларга қаршилик кўрсатиш, - журналистик фаолиятининг муҳим жиҳати ҳисобланади. У медиа муҳитида журналистлар, медиа ва ОАВларнинг этика нуқтаи-назаридан тўғри ишлаши учун зарур.

Kurs tarkibi

  • Маърузалар матни
  • Видео дарс
  • Назорат саволлари
  • Назорат тестлари
  • Тавсия этилган адабиёт

Axborot manbaalari

  1. ЮНЕСКО қўлланмаси “Медиа ва ахборот саводхонлик: педагогларни ўқитиш дастури”, К. Уилсон, А. Гриззл, Р. Туазон ва бошқалар, 2012. https://unesdoc.unesco.org/ark:/48223/pf0000192971_rus
  2. ЮНЕСКО нинг MIL CLICKS лойиҳаси https://ru.unesco.org/MILCLICKS
  3. Медиа ва ахборот саводхонлиги: педагогларни ўқитиш дастури. / Алтон Гриззл ва Кэролайн Уилсон таҳрири остида. Париж, ЮНЕСКО 2012.
  4. Ўзбекистон медиа таълимни ривожлантириш йўлида. Т.: “Extremum-press”, 2015.
  5. О.Мороз, Рақамли саводхонлик меъёрлари, HTTPS://POSTNAUKA.RU/VIDEO/71431
  6. Қозоғистоннинг олий ўқув юртлари ўқитувчилари учун медиа саводхонлик бўйича қўлланма. Олма-Ота, 2019.
  7. Бедрицкий А.В. Ахоборот уруши: ғоялар ва уларнинг АҚШда амалга оширилиши. М.: РИСИ, 2008.
  8. Больц Н. Медиа асослари. М.: Европа, 2011.
  9. Вирен Г. Замонавий медиа: Ахборот урушларининг усуллари. М.: Аспект Пресс, 2013.
  10. А.А.Ослон “Уолтер Липпман стереотиплар ҳақида: “Жамоатчилик фикри” китобидан кўчирмалар” / https://corp.fom.ru/uploads/socreal/post-113.pdf
  11. Винсент Руджеро “Танқидий фикрлаш бўйича йўриқнома”. 2 қисм, 10 боб. Стереотиплар https://gtmarket.ru/laboratory/basis/4466/4476
  12. У.Липманн “Стереотиплар”//Жамоатчилик фикри http://sbiblio.com/biblio/archive/lippman_ob/03.aspx

Tahsil oluvchilarga talablar

Мазкур курс журналистлар, давлат ҳокимияти ва бошқарув идораларининг матбуот хизмати ходимлари, блогерлар, ОТМнинг журналистика факультетлари талабалари, SMM-мутахассислари, медиа маҳсулотнинг кенг доирадаги ишлаб чиқарувчилари ва истеъмолчилари учун мўлжалланган.

Kurs dasturi

Onlayn kurs quyidagilardan iborat


1-MODUL ФЕЙК ЯНГИЛИКЛАР. БУ НИМА ВА У КИМГА КЕРАК?

1.1 Фейк янгиликлар. Асосий тушунчалар

1.2 Дезинформация (сохта ахборот) ва ахборот урушлари. Фейклар кимга керак? Ахборот билан ишлашда ахлоқий масалалар

1.3 Медиа соҳада фейк турлари

1.4 Масала тарихи, сифатли ва “сариқ” журналистика – этика “хайп”га қарши

2-MODUL МЕДИА САВОДХОНЛИК, ТАНҚИДИЙ ФИКРЛАШ, МЕДИА МАЙДОНДА ЎЗАРО ҲАМКОРЛИКНИНГ АХЛОҚИЙ ҚОИДАЛАРИ

2.1 Медиа ва ахборот саводхонлиги нима?

2.2 Медиа ва ахборот саводхонлиги ва манипуляция. Аудиторияга таъсир қилиш одоби. Манипуляция эмас, бошқариш.

2.3 Рақамли саводхонлик асослари

3-MODUL ФИКРЛАШ ТУРЛАРИ ВА МЕДИА САВОДХОНЛИК ТЎСИҚЛАРИ

3.1 Фикрлашнинг қандай турлари мавжуд?

3.2 Медиа саводхонлик ва танқидий фикрлашни қандай қилиб ривожланитириш мумкин?

3.3 Манипуляцияга қандай қаршилик кўрсатиш лозим?

4-MODUL ФАКТЧЕК: МЕДИАФОРМАТ, ВОСИТАЛАР ВА ЭТИКА

4.1 Фактчек нима ўзи?

4.2 Фактчекинг воситалари

4.3 Ҳақиқат, ярим ҳақиқат, ёлғон – “ҳақиқатдан йироқ ахборот” даврида фактчекинг хулосалари

O`qitish natijalari

Курсда ўқиш натижасида таълим олувчи қуйидагиларга эришиши лозим:

  • фейк янгиликлар, медиа саводхонлик ва танқидий фикрлаш, рақамли саводхонлик, манипулияция, фактчек, этиканинг асосий тушунчалари, тоифаси ва моҳиятини билиш;
  • фейк мазмун, манипуляция усуллари, унинг шаклларини аниқлай олиш;

Kursni o`zlashtirgandan keyin tinglovchilar

  • фейк янгиликларни вужудга келтирувчи омиллар, уларни яратаётган ва тарқатаётганларнинг мақсадини тушуниш;
  • журналистик текширувларни ўтказишда рақамли технологиялар, фактчек воситалари ва технологияларини қўллай олиш;
  • фактчек форматларидан фойдаланишни билиш, фактчек этика қоидаларига риоя қилиш.
Mualliflar

Сулайманова Саида Равшановна

журналист, медиа-мураббий

 

Лавозими: Ўзбекистон Республикаси “Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази” директори

Османова Дарья Николаевна

Эксперт, мультимедиа бўйича мураббий

Лавозими: Ўзбекистон Республикаси “Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази” шерик-таъсисчиси.

Ўзбекистон журналистика ва оммавий алоқалар университети катта ўқитувчиси

Bu tizim masofadan ta`lim olish imkonini beradi.
Ijtimoiy tarmoqlar

© Barcha huquqlar himoyalangan 2018 - 2019
Loyiha yaratuvchisi : MBBLine GROUP