mbbahodir@gmail.com
91 780 44 66
  • Kirish
  • Ro`yxatdan o`tish
Дата-журналистика: бошланғич амалий курс
2020-01-29

Kursga yozilgan tinglovchilar soni : 6

Kirish qismi

Бугунги кунда дата-журналистика бўйича билимлар замонавий журналистнинг таянч билим ва кўникмаларининг зарур қисми бўлиб ҳисобланади. Дунёда ахборот кўлами бу қадар катта, билим ва маълумотларнинг тезкор алмашинуви талаб қилинган бугунги кунда, журналистика турли-туман контентларнинг миллиардлаб яратувчилари билан рақобатлаша олмайди. Аммо ушбу маълумотларнинг тарихи, алоқаси, сабаблари ва оқибатларини аниқлаш – бу келажак журналистикаси, айнан эса дата-журналистика қўлидадир.

“Дата” нималиги, маълумотларнинг қандай турлари мавжудлиги, уларни ким ва қандай яратиши, уларнинг фойдаси ва қандай қилиб тизимлаштириш, улар асосида воқеани яратиш ҳақида аниқ ва тизимли тасаввурга эга бўлиш – буларнинг барчаси замонавий журналист учун долзарб бўлган кўникмалар ҳисобланади. Ахборот билан ишлашнинг ахлоқий жиҳатларини эътиборга олган ҳолда сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳодиса ва жараёнларнинг сабаб ва оқибат алоқаларини қайта ишлаш воситалари ва шакллари ёрдамида аниқлаш – сифатли, ягона ва экспертлик контентини яратиш учун журналистларга зарур бўлган муҳим билимлар ҳисобланади.

Мазкур курс мустақил равишда онлайн ўрганиш учун мўлжалланган.

Kurs haqida

Мазкур курс маълумотлар журналистикасига бағишланган. Ушбу йўналишни ОАВ соҳасидаги инқилоб деб аташ мумкин: у нафақат замонавий журналистика ҳақидаги асосий тасаввурларни, балки журналистлик касбининг моҳияти – ахборотни тақдим этиш усули ва шаклини ҳам ўзгартиради.

Курс ҳам назарий, ҳам амалий қисмга эга бўлиб, ёш журналистларнинг дата-журналистика, фактчек, танқидий фикрлаш, мультимедиани яратиш ва маълумотларни кўрсатиш бўйича касбий саводхонлиги ва билимларини оширишга қаратилган.

Kurs tarkibi

  • Маърузалар матни
  • Видео дарс
  • Назорат саволлари
  • Назорат тестлари
  • Тавсия қилинган адабиёт

Axborot manbaalari

  1. Future arts, media, and entertainment: seeds for 2020. Y., 2011. Р. 67.
  2. Данные доступны // http/www.ria.ru/infografika/20120619/677018060.html (19.05.12).
  3. Doctor K. Newsonomics: Twelve New Trends That Will Shape the News You Get St. Martin’s Press. Y., 2010; Доктор К. Ньюскономика: 12 трендов / Пер. с англ. М., 2013.
  4. Данные «Форум “РИА Новости”». 2012. Июнь // http/www.ria.ru/media20120619/676684092.html
  5. Данные ФЕФМ. Минск, 2012. Декабрь.

Tahsil oluvchilarga talablar

Курс журналистлар, блогерлар, талаба-журналистлар, таҳлил ва статистика бўлими ходимлари, SMM-мутахассислар, PR-мутахассислар, социологлар, дастурчилар, дизайнерлар, медиа-контентнинг кенг доирадаги яратувчилари ва истеъмолчилари учун мўлжалланган.

Kurs dasturi

Onlayn kurs quyidagilardan iborat


1-MODUL Дата-журналистика. Рақамдан маъно сари

1.1 Дата-журналистика нима?

1.2 Дата - текширув журналистикасининг бир қисми сифатида

1.3 Ҳодиса тарихи

2-MODUL Маълумотлар. Хусусиятлар ва рейтинглар

2.1 Маълумотлар нима?

2.2 Датанинг мавзули йўналишлари

2.3 Маълумотлар қаерда туради?

2.4 Маълумотлар формати ва беш юлдуз рейтинги

3-MODUL Фараз, аниқлаш ва баён қилиш – дата-материални яратиш босқичлари сифатида

3.1 Ахборотни тўплаш. Мавзуни танлаш.

3.2 Гипотезалар ва саволлар

3.3 Маълумотларни тозалаш

3.4 Маълумотларни қадоқлаш

4-MODUL Дата-журналистика форматлари

4.1 Ким нима билан шуғулланмоқда?

4.2 Скроллителлинг

4.3 Интерфаол ўрнатилувчи таймлайн

4.4 Маълумотларни кўрсатиш ғоялари. Инфографика

O`qitish natijalari

Курсда таҳсил олгандан кейин тингловчи қуйидагиларни билиши лозим:

  • маълумотлар-журналистикасининг асосий тушунчалари, тоифалари ва воситаларини билиши;
  • ахборот топиш, уни қайта ишлаш ва кўрсатиш, дата-мақолаларни ва фактчекни яратишни эплай олиши;

Kursni o`zlashtirgandan keyin tinglovchilar

  • маълумотларнинг турлари ва хусусиятлари, уларнинг шаклларини таснифлашни, скрепинг ва маълумотларни тозалашни билиши;
  • фараз қилишни, маълумотлар асосида воқеани яратиш қоидаларини тушуниши;
  • дата материаллар билан ишлаш жараёнида рақамли технологиялар, дата-журналистикасининг восита ва форматларини билиши;
  • маълумотларни кўрсатиш воситаларини қўллашни, этика ва ҳар томонлама таҳлил, маълумотларни аниқлаштириш қоидаларига риоя этиши лозим.
Mualliflar

Дилфуза Мирзахмедова Рахматуллаевна

Медиа - мураббий ва медиа-маслаҳатчи, журналист

Лавозими: Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ўқитувчиси

Сулайманова Саида Равшановна

журналист, медиа-мураббий

 

Лавозими: Ўзбекистон Республикаси “Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази” директори

Bu tizim masofadan ta`lim olish imkonini beradi.
Ijtimoiy tarmoqlar

© Barcha huquqlar himoyalangan 2018 - 2019
Loyiha yaratuvchisi : MBBLine GROUP