mbbahodir@gmail.com
91 780 44 66
  • Kirish
  • Ro`yxatdan o`tish
ЖУРНАЛИСТ ХАВФСИЗЛИГИ ВА ЖИНОЯТНИНГ ЖАЗОСИЗ ҚОЛИШ МУАММОСИ
2019-02-06

Kursga yozilgan tinglovchilar soni : 29

Kirish qismi

    Мазкур курс “Ўзбекистон ОАВда журналист хавфсизлиги ва жиноятнинг жазосиз қолиш муаммоси” дея номланиб, оммавий ахборот воситалари эркинлигининг ҳуқуқий асослари, журналистлик фаолият ҳимояси, журналист хавфсизлиги, журналист суғуртаси, “қайноқ нуқта”ларда журналист фаолияти, гендер хусусиятлари каби мавзуларда нафақат журналистлар, балки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари учун ҳам чуқурлаштирилган тасаввур ҳосил қилишга мўлжалланган.

    Курс назарий ва амалий қисмлардан иборат бўлиб, курс тингловчисининг мустақил билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган.

Kurs haqida

Журналистик фаолият нуқтаи назаридан бугунги дунё тобора хатарли тус олмоқда. Статистик маълумотларга кўра, дунёда ҳар йили 30 нафарга яқин журналист ҳалок бўлади ва таассуфки, 10 та ҳодисадан 9 тасида жиноятчилар жазосиз қолишади. Замонавий ахборот коммуникация технологияларининг имкониятлари эса журналистларнинг турли кўринишларда таъқибга учрашларига ҳам сабаб бўлмоқда.

Ушбу курснинг мақсади – ҳозирги ўзгарувчан дунёда журналистлар касбий фаолиятларини амалга ошириш жараёнида юзага келадиган таҳдидлардан ҳимояланиш, журналистлик фаолият хавфсизлигини таъминлашда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорлик нечоғли муҳим эканлигини ўргатишдан иборат. Шунингдек, “қайноқ нуқта”ларда журналист фаолиятининг хусусиятлари, ахборот манбалари билан ишлаш, экстремал вазиятларга тайёргарлик, журналист суғуртаси, рақамли ахборотларни ҳимоялаш, хавф-хатарларни баҳолаш каби масалалар ҳақида ҳам назарий ва амалий билимлар берилади.

Курс ҳар хил профессионал тажрибага эга, турли ОАВларда ишлайдиган журналистлар, талабалар, шунингдек, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари учун мўлжалланган.

Курсни ўргатиш жараёнида анъанавий (классик) ва ноанъанавий (интерактив, ўйинга оид) ўргатиш элементларидан фойдаланилади. Жумладан, тақдимотлар, компьютер анимацияларидан. Курсни ўзлаштириш натижасида таҳсил олаётган тингловчи журналистлик фаолиятнинг ҳуқуқий кафолати, хавфсизлик каби тушунчаларни, экстремал вазиятлар, “қайноқ нуқталар”да журналистлик фаолият асослари,  замонавий дунёда журналистларга нисбатан таҳдидлар ва уларнинг жазосиз қолаётганлиги билан боғлиқ жараёнларни ўрганади, хавфсизлик нуқтаи назаридан нималарга эътибор қилиш кераклиги бўйича ҳам амалий билим ва кўникмаларни ўзлаштиради.

Курснинг тўлиқ мазмуни бўйича якуний назорат тестлар ўтказиш мўлжалланган. Курс 8 ҳафта давомида ўзлаштирилишга мўлжалланган. Курс ўтаётганларга таълим юки, бўлим мураккаблигидан келиб чиқиб 7-10 соатдан иборат бўлади.

Курснинг умумий мураккаблиги (меҳнат зичлиги) – 2 зачет бирлиги.

Kurs tarkibi

  • маърузалар матни;
  • маърузалар бўйича анимацион тақдимотлар;
  • мавзу бўйича адабиётлар;
  • мавзуни мустаҳкамловчи саволлар;
  • мустақил таълим учун топшириқлар;
  • назарий материалларни ўзлаштирилганлигини назорат қилувчи тест топшириқлари.

Axborot manbaalari

  1. Safety Guide For Journalists. UNESCO. Paris.:2015

  2. Буроменский м., Штурхецкий С., Билз Э., Бетц М., Шюпп К., Казанжи З. Журналистика в условиях конфликта: передовой опыт и рекомендации. Пособие с рекомендациями для работников СМИ. – К.: «Компания ВАИТЭ», 2016. – 118 с.

  3. How journalists can protect their mental and emotional health while covering traumatic events / Sherry Ricchiardi/ Journalist safety, Feb 8, 2018
  4. Михайлов В. “Безопасность журналистов и борьба с безнаказанностью в средствах массовой информации Узбекистана”. Представительства ЮНЕСКО в Узбекистане. Ташкент, 2018г.

  5. James Matthews. News Sources and PerceptualEffects: an Analysis of Source Attribution within News Coverage of Alleged Terrorist
  6. Арапова Г.Ю., Кузеванова С.И., Ледовских М.А., Пантелеев Б.Н. 2-е изд., испр. и доп. — Воронеж: Фирма «Элист», 2012. — 160 с.

Tahsil oluvchilarga talablar

  • Курс тингловчиси минимал даражада шахсий компьютерида, турли ижтимоий тармоқларда ишлай олиши,  замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан фойдалана олиши керак.
  • Курс ҳарбий журналистлар, ихтисослашган таҳририятлар журналистлари малакасини оширишда ҳам фойдаланиши мумкин.

Kurs dasturi

Onlayn kurs quyidagilardan iborat


1-MODUL ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ЭРКИНЛИГИ ВА ЖУРНАЛИСТ ХАВФСИЗЛИГИ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО ВА МИЛЛИЙ ҚОНУНЧИЛИК

1.1 Оммавий ахборот воситалари эркинлигини таъминлашга оид халқаро ҳуқуқий меъёрлар

1.2 Ўзбекистонда сўз эркинлигининг қонуний асослари: халқаро ва миллий тажриба

1.3 Жамоатчилик назоратини таъминлашда оммавий ахборот воситаларининг ўрни

2-MODUL ЖУРНАЛИСТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР ҲАМКОРЛИГИ

2.1 Журналистлик фаолиятни ҳимояловчи ҳуқуқий кафолат. Халқаро ва миллий қонунчиликка назар.

2.2 Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ОАВ учун ахборот манбаи сифатида

2.3 Жамиятда барқарорликни таъминлашда ОАВ ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлиги

3-MODUL Экстремал вазиятларда журналист фаолияти. Этика қоидалари ва хавфсизлик кафолати

3.1 ЭКСТРЕМАЛ ВАЗИЯТЛАР КЛАССИФИКАЦИЯСИ ВА ЭКСТРЕМАЛ ЖУРНАЛИСТИКА АСОСЛАРИ

3.2 ЖУРНАЛИСТНИНГ ЭКСТРЕМАЛ ВАЗИЯТЛАРГА ТАЙЁРГАРЛИГИ МАСАЛАСИ. ШАХСИЙ ХАВФСИЗЛИКНИ РЕЖАЛАШТИРИШ

3.3 ЭКСТРЕМАЛ ВАЗИЯТДА ФАОЛИЯТ ЮРИТУВЧИ ЖУРНАЛИСТ ЭТИКАСИ

4-MODUL Ахборот манбалари билан ишлашнинг ҳуқуқий асослари ва амалий жиҳатлари

4.1 ЖУРНАЛИСТЛИК ФАОЛИЯТДА МАНБАЛАР БИЛАН ИШЛАШ. РАСМИЙ ВА НОРАСМИЙ АХБОРОТ МАНБАЛАРИ

4.2 ЖАБРЛАНГАНЛАР ВА ГУВОҲЛАР БИЛАН ИШЛАШ

4.3 КУТИЛАДИГАН ХАВФЛАРНИ БАҲОЛАШ ВА БАРТАРАФ ЭТИШ

5-MODUL Журналист ҳаётига таҳдид. Жиноятнинг жазосиз қолиш муаммоси

5.1 ЖУРНАЛИСТГА НИСБАТАН ТАҲДИДЛАРНИНГ ЖАЗОСИЗ ҚОЛИШ МУАММОСИ

5.2 ЖУРНАЛИСТЛИК ФАОЛИЯТИГА ТАҲДИДНИНГ ЯНГИ КЎРИНИШЛАРИ. РАҚАМЛИ ХАВФСИЗЛИК

5.3 ЖУРНАЛИСТИК СУРИШТИРУВ ОЛИБ БОРИШДА ЖУРНАЛИСТ ХАВФСИЗЛИГИ МАСАЛАСИ

6-MODUL “Қайноқ нуқта”ларда журналист фаолияти. Гендер хусусиятлари

6.1 ЖУРНАЛИСТ ФАОЛИЯТИГА НИСБАТАН ТАХДИДЛАР ЭҲТИМОЛИ. ЖУРНАЛИСТ СУҒУРТАСИ. КАСБИЙ ДАХЛСИЗЛИК МАСАЛАСИ

6.2 “ҚАЙНОҚ НУҚТАЛАРДА” АЁЛ ЖУРНАЛИСТЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ

6.3 «Қайноқ нуқталарда» журналист хавфсизлиги бўйича тавсиялар

O`qitish natijalari

  • Журналист хавфсизлиги бўйича асосий тушунчалар, журналистлик ҳаётига қандай таҳдидлар эҳтимолини борлигини БИЛИШ;
  • Тинч ҳолатларда ҳам, экстремал вазиятларда ҳам журналист касбий фаолиятининг ҳуқуқий асосларини ЎЗЛАШТИРИШ;
  • Касбий фаолияти туфайли юзага келадиган хавфларни баҳолаш, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик механизмларидан ФОЙДАЛАНИШ ва РИВОЖЛАНТИРИШ.

Kursni o`zlashtirgandan keyin tinglovchilar

  • ОАВ эркинлигини таъминлашга қаратилган халқаро ҳуқуқий меъёрларни;
  • жамоатчилик назорати субъекти сифатида ОАВнинг жамиятдаги ролини ;
  • журналистлик фаолиятни ҳимояловчи ҳуқуқий кафолатларни;
  • журналистлар ҳамда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик имкониятларини;
  • Экстремал журналистика ва “қайноқ нуқталар”да журналистик фаолият асосларини;
  • Журналистнинг шахсий тайёргарлиги ва суғуртаси;
  • Ахборот манбалари билан ишлашнинг ўзига хос жиҳатларини ЎЗЛАШТИРАДИЛАР.
Mualliflar

Ходжаева Сайёра Атахановна

Юридик фанлар номзоди, “Турон” академияси академиги

Лавозими: Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори

Шукурова Гулмира Рустамовна

“Ўзбекистонда хорижий тиллар” илмий-методик электрон журнал ва портали директори

Лавозими: ЎзДЖТУ ҳамда ЎзЖОКУ журналистика факультетлари кафедраси ўқитувчиси

Bu tizim masofadan ta`lim olish imkonini beradi.
Ijtimoiy tarmoqlar

© Barcha huquqlar himoyalangan 2018 - 2019
Loyiha yaratuvchisi : MBBLine GROUP