mbbahodir@gmail.com
91 780 44 66
  • Kirish
  • Ro`yxatdan o`tish
Гидротехника иншоотларининг эксплуатацияси ва техник холатини яхшилаш
2019-04-26

Kursga yozilgan tinglovchilar soni : 3

Kirish qismi

Курс сув омборлари ва йирик гидроузелларнинг ишлаши ва хавфсизлиги назарий асослари, сув омборлари ва йирик гидроузелларнинг ишлаши ва хавфсизлиги, бахтсиз ҳодисалар ва гидротехника иншоотларининг бузилиши, таъмирлаш ишларини ташкил қилиш бўйича  тассавур хосил қилишга мўлжалланган.

Курс назарий ва амалий қисмлардан иборат бўлиб, гидротехника соҳасида билимларни мустахкамлашга қаратилган.

Kurs haqida

Курснинг асосий мақсади - сув хўжалиги раҳбар ходимлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш ҳамда уларда сув омборлари ва йирик гидроузелларнинг ишлаш шароитлари, ишончлилиги ва хавфсизлигини яхшилаш бўйича билим ва амалий кўникмаларини шакллантиришдан иборат.

Курсни ўрганиш жараёнида анъанавий (классик) ва ноанъанавий (интерактив, ўйинга оид) ўргатиш элементларидан фойдаланилади. Жумладан, видео материаллари, объектлар бўйича фотолар. Курсни ўзлаштириш давомида тингловчилар  илмий-техникавий ривожланишнинг асосий йўналишлари ва гидротехника иншоотлари эксплуатацияси ва хавфсизлиги соҳасидаги ютуқларни бўйича тақдим этилган материалларни билиши; сув омборлари ва йирик гидроузелларнинг ишлаши ва хавфсизлиги назарий асослари бўйича тақдим этилган материалларни тушуниш қобилияти; сув омборлари ва йирик гидроузелларнинг ишлаши ва хавфсизлиги бўйича тренингларда эгаллаган билимларини қўллаш қобилияти; вазиятни таҳлил қилиш, яъни бахтсиз ҳодисалар ва гидротехника иншоотларининг бузилиши, таъмирлаш ишларини ташкил қилиш қобилияти; вазиятни баҳолашни билиш, яъни гидротехника иншоотларининг техник-иқтисодий кўрсаткичларини баҳолаш қобиляти; сув омборлари ва йирик гидроузелларнинг ишлаши ва хавфсизлиги соҳасидаги мавжуд муаммоларни ҳал қилиш учун керакли дастурларни ишлаб чиқиш қобилиятига эга бўлиши зарур.

Курснинг тўлиқ мазмуни бўйича якуний назорат ва тестлар ўтказиш мўлжалланган.

Kurs tarkibi

  • маърузалар матни
  • маърузалар матни бўйича тақдимотлар
  • амалий машғулотлар
  • амалий машғулотлар бўйича тақдимотлар
  • мавзуни мустахкамловчи саволлар
  • мустақил таълим учун топшириқ
  • назарий материални ўзлаштирилганлигини назорат қилувчи тест топшириқлари
  • маърузалар бўйича видео материаллар

Axborot manbaalari

  1. Бакиев М.Р., Турсунов Т.Н., Дурматов Ж. Сув хўжалиги ташкилотлари эксплуатация хизмати ишини ташкил этиш бўйича тавсиялар. Тошкент, 2006 й., 24 б
  2. Бакиев М.Р.,Кириллова Е.И., Талипов Ш.Г., Эрназаров Н.Ш. «Эксплуатационная надежность и безопасность гидротехнических сооружений». Учебное пособие. Ташкент, ТИИМ, 2012г.
  3. P.Novak “Hydraulic Structures”, fourth edition, University of McGill (Canada)
  4. Bakiyev M.R., Kaveshnikov N., Tursunov T., Gidrotexnika inshootlaridan foydalanish. Toshkent, 2011 y.
  5. Бакиев М.Р.,Кириллова Е., Хужақулов Р “Безопасность гидротехнических сооружений” Тошкент-2008 й.
  6. Векслер А.Б., Ивашинцов Д.А., Стефанишин Д.В., Надежность, социальная и экологическая безопасность гидротехнических объектов: оценка риска и принятие решений. Санк-Петербург, 2002 г. 

Tahsil oluvchilarga talablar

Курсни ўрганишдан олдин тингловчилар гидротехника қурилиши ва улардан фойдаланиш йўналишлари бўйича бакалавр ёки магистр дипломларига эга бўлишлари керак. Яъни, гидротехника иншоотлари, гидротехника иншоотларидан фойдаланиш, сув омборларидан фойдаланиш, гидротехника қурилишини ташкил этиш фанларини ўзлаштирган бўлиши керак.

Kurs dasturi

Onlayn kurs quyidagilardan iborat


1-MODUL Гидротехника иншоотлари эксплуатацияси. Ўзбекистон Республикасида гидротехника иншоотлариэкспулатация хизматининг тузилиши, таркиби ва вазифалари. ЎзР Сув хўжалиги вазирлиги ва эксплуатация ташкилотларининг давлат дастурларини бажариш бўйича вазифалари

1.1 Экспулатация хизматининг ташкилий тузилмаси

1.2 Cув омборини тўлдириш ва бўшатиш графикларини тузиш

1.3 Сув омборидаги сув чиқазгичнинг затворлар очилиши баландлиги ва сув ўтказиш қобилияти ҳисоби

2-MODUL Ўзбекистон Республикасида гидротехника иншоотлари хавфсизлиги тўғрисида норматив - ҳуқуқий хужжатлар. “Гидротехника иншоотлари хавфсизлиги” тўғрисидаги Қонуннинг мохияти ва мазмуни

2.1 Гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлашга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида

2.2 Хорижий давлатлардаги гидротехника иншоотлари хавфсизлиги таъминлашдаги бўйича мисоллар

3-MODUL Сув омборлари, селсувомборлари ва селхоналардан фойдаланиш. Сувомборлари, селсувомборлари ва селхоналарда олиб бориладиган кузатишлар таркиби ва кетма–кетлиги

3.1 Сув омбори тизимини ташкил қилиниши (тузилмаси)

4-MODUL Сув омборлари ва йирик гидроузеллар техник ҳолати ва бехатар ишлашини назорат қилиш (кузатиш) ишлари. Сув омборлари ва йирик гидроузеллардан фойдаланишдаги асосий муаммолар

4.1 Сув омборлари ва йирик гидроузеллар техник ҳолати ва бехатар ишлашини назорат қилиш (кузатиш) ишлари.

5-MODUL Грунт тўғонларда кузатиш ишлари. Кўз ва асбоб ускуналар ёрдамида кўзатувлар. Тугонларда эксплуатация даврида ишлатиладиган назорат-улчов асбоблари. Назорат-улчов асбобларини автоматлаштириш принциплари

5.1 Грунт тўғонларда кузатиш ишлари. Кўз ва асбоб ускуналар ёрдамида кўзатувлар

5.2 Сув омборидаги грунт тўғон танасидаги лойиҳавий фильтрация оқими депрессия эгри чизиғи юзасини пьезометрлар кўрсаткичлари билан солиштириш ҳисоби

6-MODUL Каналлар ва улардаги иншоотлардан фойдаланиш. Каналларнинг эксплуатацион режимлари. Каналларда юз берадиган фильтрация ва лойқа чўкиш жараёнлари. Уларга қарши чора – тадбирлар

6.1 Каналлар ва улардаги иншоотлардан фойдаланиш

6.2 Гидроузелдан сел оқимларини ўтказиб юбориш тартибларини белгилаш

7-MODUL Гидротехника иншоотларининг ишончлилиги ва хавфсизлиги тўғрисида умумий маълумотлар. Гидротехника иншоотлари ишончлилиги ва хавфсизлигини эксплуатация даврида таьминлаш

7.1 Мавжуд сув омбори мисолида ундаги белгиланган хавфсизлик мезоналарини таҳлил қилиш Сув омборининг хавфсизлик мезонлари диагностик кўрсатгичларини аниқлаш

8-MODUL Гидротехника иншоотлари хавфсизлигини таъминлашда эксплутация ва назорат давлат ташкилотлар ўрни. Гидротехника иншоотлари хавфсизлик декларацияси ва кадастри

8.1 Гидротехника иншоотлари хавфсизлигини таъминлашда эксплутация ва назорат давлат ташкилотлар ўрни.

8.2 Гидротехника иншоотлари хавфсизлик декларацияси

9-MODUL Гидротехника иншоотларини хавфсизлигини баҳолашнинг мониторинг тизими. Мониторингни олиб боришда автоматлаштирилган тизимдан фойдаланиш. Йирик гидроузеллар ва сув омборларини ишончли ва хавфсиз эксплатация қилиш бўйича тавсиялар

9.1 Хавфсизлик мониторингини ташкил этиш

9.2 Сув омборларидаги гидробўғинларнинг хавфсизлигини ошириш бўйича тавсиялар

O`qitish natijalari

Курсни ўзлаштирганлар қуйидагиларга қодир бўлади: сув омборлари ва йирик гидроузелларнинг ишлаши ва хавфсизлиги бўйича тренингларда эгаллаган билимларини амалда қўллаш; вазиятни таҳлил қилиш, яъни бахтсиз ҳодисалар ва гидротехника иншоотларининг бузилиши, таъмирлаш ишларини ташкил қилиш кўникмаларига эга бўлади.

Kursni o`zlashtirgandan keyin tinglovchilar

  • илмий-техникавий ривожланишнинг асосий йўналишлари ва гидротехника иншоотлари эксплуатацияси ва хавфсизлиги соҳасидаги ютуқларини;
  • сув омборлари ва йирик гидроузелларнинг ишлаши ва хавфсизлиги назарий асосларини;
  • гидротехника иншоотларининг техник-иқтисодий кўрсаткичларини баҳолаш;
  • сув омборлари ва йирик гидроузелларнинг ишлаши ва хавфсизлиги соҳасидаги мавжуд муаммоларни ҳал қилиш учун керакли дастурларни ишлаб чиқишни ўзлаштирадилар.
Mualliflar

Янгиев Асрор Абдихамидович

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти,  
Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструкциялари кафедраси профессори,
Магистратура бўлими бошлиғи.

Bu tizim masofadan ta`lim olish imkonini beradi.
Ijtimoiy tarmoqlar

© Barcha huquqlar himoyalangan 2018 - 2019
Loyiha yaratuvchisi : MBBLine GROUP